Беларусь Украина билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади – ОАВ
Олам
−
21 Май 2023
8205Беларусь Украина чегарасида мудофаа истеҳкомлари қуришни бошлади. Бу ҳақда "Беларускі Гаюн" хабар қилди.
Аниқланишича, Гомель шаҳридан 10 км узоқликда "аждар тишлари" деб номланувчи танкга қарши бетон чуқурчалар топилган. Улар ўрнатилган жойдан Украина билан чегарагача бўлган масофа тахминан 20 километрни ташкил қилади.
“Бундан ташқари, “аждар тишлари” қурилган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда, эҳтимол, истеҳкомлар қурилмоқда”, деб ёзган газета.
Беларусь ҳудудида "аждаҳо тишлари" нинг ўрнатилишига нима сабаб бўлгани номаълум.
“Гомелда ҳудудий мудофаа машқлари ўтказилмоқда”, дея эслатган нашр.
Маълумот ўрнида, "аждаҳо тишлари" темир-бетондан ясалган квадрат-пирамидали истеҳкомлардир. Битта “тиш” нинг баландлиги 90 дан 120 см гача.
Бундай истеҳкомлар биринчи жаҳон уруши даврида танклар ва пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилиш учун қўлланилган.
Уларнинг асосий вазифаси зирҳли техникаларни секинлаштириш ва зарарланган ҳудудларга йўналтиришдир.
LiveБарчаси