Беларусь ШҲТ доирасидаги халқаро шартномаларга қўшилди
Олам
−
13 Июль 2023
2376Беларусь фуқароси Александр Лукашенко “Беларусь Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат республика миллий ҳуқуқий порталида эълон қилинди.
Қонун Беларуснинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш жараёни доирасида 22 та битим, конвенция ва шартномага қўшилишини назарда тутади.
“ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида божхона ишлари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида”ги шартнома, “ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома, “ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида чегара масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома, терроризмга қарши кураш бўйича қатор келишувлар шулар жумласидандир.
Беларусь Вазирлар кенгашига Минскнинг халқаро шартномалардаги иштирокини расмийлаштириш ва уларни амалга ошириш бўйича бошқа чора-тадбирларни кўриш учун зарур чораларни кўриш топширилган. Қонун Беларусь Миллий мажлиси вакиллар палатаси ва республика кенгаши томонидан ҳам маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон раислигида онлайн форматда бўлиб ўтган 23-саммит чоғида Беларуснинг ташкилотга аъзо бўлиш мажбурияти тўғрисидаги меморандумни имзолаганди.
LiveБарчаси