Беларусь Россиядан бошқа барча билан чегарани ёпди

Олам

image

Беларусь Литва, Латвия, Польша ва Украина билан чегараларини ёпди ва бу давлатлар фуқароларининг киришини тақиқлади. Бундай қарор коронавирус пандемиясига қарши кураш чораси сифатида қабул қилинган.

“Қўшни мамлакатларда юзага келган эпидемик вазият туфайли Беларусь Республикаси ўз ҳудудига Латвия, Литва, Польша ва Украинадан келган айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун қуруқлик пунктлари орқали киришни вақтинча чеклайди”, дейилади хабарда.

Дипломат, ҳалқаро юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилари, халқаро темир йўл алоқасининг поезд ва локомотивари аъзоларига бу тақиқ тааллуқли эмас. Минск аэропортидаги ўтказиш пунктида бу чекловлар ўрнатилмаган. 

Ҳозир мамлакат ҳудудига фақатгина беларуслар киритиляпти. Чегаралар ёпилишидан бир неча соат олдин Беларусь Президенти Александр Лукашенко шу мавзуда гапирганди.

“Чегарани ёпиш учун темир парда қилмаслик керак, бу ҳеч кимга керак эмас. Чегара халқлар ўртасидаги дўстлик зонасидир. Кўряпсизми, бизга чақирув билан чиқишди. Қандай дўстлик... Аммо халқлар айбдор эмас <...> Биз чегарада ҳар доим поляклар, литваликлар, латвияликлар ва ҳатто украинлар учун ишончли тўсиқ бўлиб келганмиз. Биз ҳеч кимни ва ҳеч нимани ўтказмадик. Улар биздан яна нимани хоҳлашади?”, деганди Лукашенко.

Маълумот учун, Беларусда пандемия бошидан бери 96 минг одам коронавирусга чалинган, 973 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Беларусь

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг