Беларусь Президенти нега мобиль телефон ишлатмаслигини ошкор этди
Олам
−
24 Январь 2020
8817Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, мобиль телефон ва бошқа гаджетлардан хавфсизлик нуқтаи назаридан фойдаланмайди.
“Менда ҳатто мобиль телефон ҳам йўқ. Ҳамкасбларим ўтириб олганча ўз “айфон”ларида нималарнидир титкилаб ўтиришлари мени ҳайрон қолдиради. Мен бу ишлар билан шуғулланмайман. Хавфсизлик нималигини яхши биламан. Гап бу ҳақида ҳам эмас: бу ишларни амалга оширадиган ўз одамим бор”, деган Лукашенко. Унинг сўзларини БелТА давлат агентлиги келтириб ўтган.
Давлат раҳбарининг айтишича, агар кимдир унга қўнғироқ қилса, адъютант телефонни унга етказади. “Лекин мен бу алоқада гаплашмайман. Ҳозир бу гаджетлар чўнтагингизда юрибди. Кимдир сизни қаерда эканлигингизни билмоқчи бўлса, буни осон уддалашади. Сиз шуни истайсизми? Йўқ”, деб қўшимча қилган у.
LiveБарчаси