Беларусь мамлакатдан автомобилда чиқиб кетадиганларга йиғим жорий қилмоқчи
Олам
−
20 Декабрь 2020
2881Беларусда мамлакатдан автомобилда чиқиб кетиш учун йиғим жорий қилиш таклиф этилди. Бундай “қойилмақом” таклиф Молия вазирлиги томонидан билдирилган.
Йиғимни вилоятлар раҳбарлари жорий қилиши режалаштириляпти. Йиғимни мамлакатдан вазни 5 тоннадан оғир бўлмаган автотранспорт воситасида чиқиб кетаётган фуқарлар тўлайди.
Йиғим миқдори базавий тўлов миқдорининг 3 бараваридан ошмайди. 2021 йилда бир базавий тўлов миқдори 29 беларусь рублига тенг бўлади.
Аммо Беларусдан Россияга чиқиб кетаётганлар йиғим тўламайди.
Беларусдан автомобилда чиқиб кетганлик учун йиғим Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. 18 декабрь куни у Беларусь парламентининг қуйи палатаси — Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинди. Энди ҳужжат имзолаш учун Александр Лукашенкога юборилди.
20 декабрдан Беларусь фуқароларига ва ушбу мамлакатда истиқомат гувоҳномасига эга чет элликларга мамлакатдан қуруқликдаги чегаралар орқали чиқиб кетиш тақиқланди (Россия билан чегарадан ташқари). Коронавирус пандемияси бунга расмий сабаб сифатида келтирилди. Қуруқликдаги чегаралар орқали Беларусга кириш эса 30 октябрдан ман этилган эди.
LiveБарчаси