Беларусь хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Олам

image

Халқаро хоккей федерацияси кенгаши (IIHF) хавфсизлик сабаб 2021 йилда Беларусда хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказмаслик ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда федерация сайтида хабар қилинган.

“IIHF назоратида бўлмаган хавфсизлик масалалари туфайли кенгаш бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатини Минскдан кўчириш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.

Мусобақани ўтказиш учун Беларусь ва Латвия биргаликда ариза топширган. IIHF кенгаши коронавирус пандемияси шароитида хавфсизликни таъминлаш учун иккинчи давлатнинг ўзини мезбон сифатида танлаш имкониятини кўриб чиқяпти.

Хоккей бўйича жаҳон чемпионати 2021 йил 21 майдан 6 июнгача Минск ва Ригада ўтказилиши керак эди.

Ўтган йили 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг мухолифат республика ҳокимият органларига қарши халқаро санкцияларни жорий этишни, шу жумладан IIHF`га мурожаат қилиб, хоккей бўйича жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ёки уни буткул бекор қилиш таклифини билдиришди.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Беларусь

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг