Беларусь дон экспортини тақиқлади

Олам

image

Беларусь Вазирлар Кенгаши қарори билан олти ойга мамлакатдан дон экспорт қилиш тақиқланди. Ушбу чора бугун, 24 сентябрдан кучга киради. Ҳужжат миллий юридик интернет порталида жойлаштирилган.

Экспорти тақиқланган товарлар рўйхатига 19 та маҳсулот киритилган. Улар орасида: буғдой, жавдар, арпа, жўхори, маккажўхори, гречка бор.

Беларусь ҳукумати 2021 йилдаёқ айрим дон маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаган. Беларусь Президенти Александр Лукашенко май ойида мамлакати 2022 йилда дон экинларини экспорт қилмаслигини ва барча захираларни ички эҳтиёжларга йўналтиришини айтган эди.

Март ойида Россия ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия) дон экспортини вақтинчалик тақиқлаб қўйган эди. Чекловлар июлгача амал қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг