Бельгияга самолётлар кириши ва чиқиши чекланди

Олам

image

Бугун, 30 январь куни Бельгия ҳаво ҳудуди мамлакат ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимидаги техник носозлик туфайли ёпилди. Бу ҳақда VRT хабар берди.

Нашрга кўра, носозлик мамлакат ҳаво ҳудуди ва аэронавигация инфратузилмасини назорат қилиш учун масъул бўлган Skeyes компанияси тизимида юз берган. Компания матбуот котиби Курт Вервиллигеннинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан тахминан 15:00 да Skeyes тизими “ишламаётгани” қайд этилган. Ўша пайтда Бельгия ҳаво ҳудудида бўлган барча самолётлар қўшни мамлакатларга йўналтирилган. 

“Носозлик сабаби аниқланмоқда”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳеч қандай рейслар Завентем, Остенде, Антверпен, Шарлеруа ва Леж аэропортларига қўна олмайди ёки у ерда учиб кета олмайди.

Брюссель аэропорти ҳам ўз навбатида бутун мамлакат бўйлаб парвозларни жўнатиш мумкин эмаслигини эълон қилган. 

“Ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимидаги техник носозликлар туфайли ҳозирда Бельгияда ҳаво қатнови йўқ”, дейилади аэропорт Х ижтимоий тармоғидаги хабарда.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда аэропорт раҳбарияти ҳаво ҳудудининг қанча муддатга ёпилгани тўғрисида маълумотга эга эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Бельгия ҳаво ҳудуди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг