Бельгияда қуролланган шахс Швеция фуқароларини отиб ўлдирди
Олам
−
17 Октябрь 2023
17536Бельгия пойтахти Брюссель марказидаги кўчалардан бирида номаълум шахс ўт очди. Ҳодиса оқибатида икки Швеция фуқароси ҳалок бўлиб, яна бири яраланди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, номаълум шахс Калашников автомати билан одамларни таъқиб қилган. Ўша вақтда Брюсселда Швеция ва Бельгия футбол жамоалари ўртасида ўйин бўлаётган эди. Қуролланган шахс Швеция терма жамоаси футболкаларини кийиб юрган.
Хабар қилинишича, отишма ҳақидаги маълумотдан кейин ўйин тўхтатилган. Полиция ҳужумчини қидирмоқда, у воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
Отишмадан сўнг Брюсселда террор бўйича энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.
Кейинроқ “Belga” агентлиги бошқа тафсилотларни айтмаган ҳолда ҳужумчи шахси аниқлангани ҳақида хабар берган. Расмийлар Швеция фуқароларини нишонга олган отишманинг потенциал террорчилик мотивини текширмоқда.
Бельгия федерал прокуратураси вакили Эрик Ван Дуйс ҳужумни амалга оширган шахс ИШИД террорчилик гуруҳидан илҳомланганини айтган. Шунингдек, шаҳар аҳолиси таҳдид бартараф этилмагунча уйда қолишга чақирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь