Бельгия қиролининг оилавий сири ошкор бўлди

Олам

image

Бельгия қироли Альберт II никоҳсиз туғилган қизи Дельфина Боэлнинг биологик отаси эканлигини тан олди. Бу ҳақда RTBF маҳаллий телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бундан олдин қирол оталикни рад этиб келаётган, шу боис қизи туғилишидан олдин бирор бир оилавий маслаҳатлашувларга бормаган ва аралашмаган эди.

Кейинчалик қирол ДНК тестидан ўтишга қаршилик қилган, аммо Брюссель суди ташхис топшириш шартлиги тўғрисидаги қарорини ўз кучида қолдирган эди.

Боэлнинг онаси баронесса Сибилл де Селис Лонгшам вояга етган қизининг ҳақиқий отаси ким эканлигини шу пайтга қадар яшириб келаётган эди. Ҳужжатларга кўра, қизнинг отаси саноатчилар оиласидан бўлган Жак Боэль ҳисобланади. Ҳозирда баронесса ва у ажрашишган.

Дельфина Боэль вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида 2013 йилнинг июнидан суд жараёнини бошлаб юборди. Ўшанда қирол давлат раҳбари сифатида иммунитетни тўлиқ шакллантириб олган эди.

У ўз мақомидан воз кечиб, давлатни тўнғич ўғли Филиппга қолдирганидан сўнг, юридик дахлсизликдан маҳрум бўлди. Эндиликда унинг қизи мероснинг бир қисмини талаб қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия қиролнинг оилавий сири

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг