Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Спорт 8112
image
-

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги август ойи бошида ўтказилади. Бу ҳақда “Голден Бой” промотерлик компаниясининг матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Мелиқўзиев жорий йилнинг 6 август куни босниялик тажрибали Сладан Янянинга қарши рингга кўтарилади. 

Янянин профессионал боксда 43 жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 32 тасида ғалаба қозонган, 11 марта мағлубиятга учраган, 24 та жангда муддатидан олдин ғалаба қозонган. Мелиқўзиев эса 10 та жангда рингга чиқиб, 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангини 2022 йилнинг 19 мартида перулик Дэвид Зегаррага қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 346
Рейтинг: 3.1
t
×