Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Спорт
−
08 Октябрь
6465Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 2 ноябрь куни ўтказади. Бу ҳақда Мелиқўзиев ҳамкорлик қиладиган “Golden Boy” промоутерлик компанияси хабар берди.
Ўша куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “Theatre at Virgin Hotels” мажмуасида “Golden Boy" профессионал бокс оқшомини ўтказади. Мелиқўзиев америкалик 24 ёшли Дэвид Стивенсга қарши рингга кўтарилади.
Кечанинг марказий жанги Флойд Скофилд ва Рене Теллес ўртасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 28 ёшли Мелиқўзиев шу вақтга қадар профбоксда 15 та жанг ўтказиб, 14 та ғалабага эришган ва 1 та мағлубият қайд этган. 10 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учратган. Қизиғи Мелиқўзиевнинг бўлажак рақиби ҳам профрингда ўзбекистонлик боксчи билан бир хил статистика қайд этган.
LiveБарчаси