Бекободда сувга чўкаётган гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Жамият

−

image

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида чўкиб кетаётган гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни соат 11:10 лар атрофида туманнинг “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хосёз” каналида гўдак оқиб кетаётганлиги маълум бўлди. Тошкент вилояти ФВБ Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзаков болани қутқармоқчи бўлади.

У шу мақсадда ўзини сувга отади. Гўдакни каналдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатади ва ота-онасига топширади. Воқеа жойига чақиртирилган тез-тиббий ёрдам хизмати гўдакни шифохонага олиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда боланинг соғлиғи яхши.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг