Бекмурод Олтибоев иппон эвазига чорак финалга йўл олди

Спорт 1654
image

Дзюдо бўйича +91 кг вазнда иштирок этаётган Бекмурод Олтибоев муддатидан аввал қозонилган икки ғалаба эвазига чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Якунига етган баҳсда Олтибоев нидерландиялик Хенк Гролни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Грол икки марта Олимпиада совриндори бўлган. Энди Олтибоев ярим финал чиптаси учун чехиялик тажрибали дзюдочи Лукаш Крпалекка қарши татамига чиқади.   

Ўзбекистон терма жамоаси вакили биринчи босқичда мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярни ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган эди.

Ушбу вазн тоифаси дзюдо баҳсларидаги энг сўнггиси ҳисобланади. Баҳслар якунига етганидан сўнг, аралаш жамоавий баҳсларга старт берилади.

Аввалроқ, -91 кг вазнда ўзбекистонлик Давлат Бобонов бронза медалга эга чиққан эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
t
×