Баҳодир Жалолов украиналик рақибидан устун келди (видео)
Спорт
−
05 Апрель 2025 22292 1 дақиқа
Бугун, 5 апрель куни Қозоғистонда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкийни мағлуб этди.
10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Баҳодир Жалоловнинг қўли баланд кўтарилди. Қайд этиш жоиз, Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Бу эса ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал боксдаги 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь