“Байер” Бундеслигада ғолиб бўлган 13-клубга айланди

Спорт

image

Германия Бундеслигасининг 29-туридан ўрин олган “Байер” ва “Вердер” учрашуви якунига етди. “Байер” 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Шундай қилиб, Хаби шогирдлари муддатидан аввал Германия чемпионига айланди.

Бу натижа орқали Леверкузен клуби турнир тарихида чемпионлик унвонини қўлга киритган 13-жамоа бўлди. Турли йилларда чемпионатда Дортмунднинг “Боруссия”си (5 та ғалаба), Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”си (5), “Вердер” (4), “Гамбург” (3), “Штутгарт” (3), “Кёльн” (2), “Кайзерслаутерн” (2), “Вольфсбург”, “Айнтрахт”, “Нюрнберг” ва “Мюнхен-1860” (1) клублари чемпион бўлган. Чемпионатдаги совринлар сони бўйича рекордчи Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳисобланади – 32 та.

Германия Бундеслигасида 29-турдан кейин “Байер” 79 очкога эга. Леверкузен жамоасининг энг яқин таъқибчиси “Бавария”да эса 63 очко мавжуд. “Вердер” эса 33 очко билан 12-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Бундеслига Байер Хаби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made