“Байер” “Арсенал” футболчисини трансфер қилди

Спорт

image

Германиянинг “Байер 04” клуби расман “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакани трансфер қилди. Бу ҳақда “Bundesligа” хабар берди

Манбага кўра, кеча, 6 июль куни Леверкузеннинг “Байер 04” клуби Швейцария терма жамоаси аъзоси ва “Арсенал” ярим ҳимоячиси билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолаган. Битим шартларига асосан, 30 ёшли швейцариялик учун “канонирлар” 25 миллион евро олади.

Маълумот учун, Гранит “Арсенал”га Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сидан 40 миллион евро эвазига ўтганди. Швейцариялик футболчи 7 йил давомида “Арсенал” таркибида 297 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, ўтган 2022/2023 йилги мавсумда “Арсенал” сафида барча турнирлардан умумий 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у “Арсенал” билан иккита Англия Кубоги ва иккита Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Таркибида Жака бўлган “канонирлар” 2022/2023 йилги мавсумни Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда якунлаган бўлса, унинг янги жамоаси Бундеслигада олтинчи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Гранит Жака Байер 04

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг