Байрутдаги портлаш дунёда нефть нархига таъсир қилди

Олам 8987
image

Brent маркали нефть нархи жорий йилнинг 6 мартидан кейин илк бор баррелига 45 доллардан ошди. 

Шимолий денгиз нефть маркаси Brent нархи 1,46 фоизга ўсиб, бир баррели 45,08 долларга етган. Шартномалар октябрь ойида етказиб бериш учун тузилган.

WTI маркали нефтнинг нархи сентябрь ойи учун тузилган шартномаларида 1,51 фоизга ошиб, баррелига 42,33 долларга етган.

Маълумот учун, нефть нархлари март ойидан бошлаб коронавирус пандемияси фонида туша бошлаганди. Нархлар пасайишини OPEC+ келишуви ҳам тўхтатиб қололмади. Апрелдан бошлаб нефть нархи ўзини бироз тиклади, аммо пандемиядан аввалги даражасига кўтарила олмади.

Ҳозир нефть нархининг кўтарилишига Ливан пойтахти Байрутдаги портлаш таъсир қиляпти. Нефть сотиб олувчилар Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб кетишидан ҳавотирга тушиб қолган. Минтақада вазият ёмонлашса, нефть етказиб беришда муаммолар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут шаҳрида бандаргоҳ ҳудудида йирик портлаш юз берди. Портлашга бир неча йил аввал мусодара қилинган ва омборда сақланган аммиакли селитра сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозиргача 80 яқин одам ҳалок бўлди. 4 мингдан зиёди жароҳатланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 240
Рейтинг: 2.9
t
×