Байрам кунларида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

16-18 июнь – Қурбон ҳайити байрами кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июнь кунлари кечга томон  баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда  баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

16-18 июнь кунлари Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади. Шамол шарқдан  5-10 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made