Байрам кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 30 декабрдан 1 январгача бўлган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни ёғингарчиликсиз (қорсиз) об-ҳаво билан кутиб олади.

30 декабрда Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ва 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрда кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.

30-31 декабрь ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади. Шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

Янги йил байрамлари кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво одатда қандай бўлади

Иқлим маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ҳисобига Ўзбекистоннинг текислик ҳудудларида ва ҳатто тоғ олди ҳудудларида қиш фаслидаги ёғингарчиликлар кўпинча ёмғир ёки ҳўл қор кўринишида ёғиши кузатилмоқда.

Шундай қилиб, сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган. Ушбу асрда 2007 йилнинг биринчи куни энг қорли кун бўлган. 2007 йилнинг янги йил кечаси арафасида қор ёғиши бошланиб, 1 январда бутун кун давомда кузатилган.

Шундай йиллар кузатилганки, қор Янги йил байрамларидан бир неча кун олдин ёғган ва янги йил байрамларигача қор қоплами сақланиб турган. Бу ҳолат 2011−2012 йилларда кузатилган. Ушбу йилларнинг сўнгги ҳафтасида қор кўринишидаги ёғингарчиликлар бир неча бор ёғиб, янги йил арафасида мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари, дарахтлар ва томлар қор қопламалари билан безатилган.

Тошкентда  асрда 2014 йилнинг янги йил кечаси энг совуқ бўлиб, бунда термометр устуни 9 даража совуққача пасайган, барча кузатув йиллари учун 1889 йил янги йил кечасида эса - 27,5 даража совуқ қайд этилган.

Аммо (сўнгги йилларда тез-тез қайд этилмоқда) янги йил байрами кунлари кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 16-19 даража илиққача бўлган қиш фаслига хос бўлмаган илиқ кунлар ҳам кузатилмоқда. 2024 йилнинг 1 январь куни ҳам шундай ҳодиса кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Байрам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг