Байдендан тортиб Рим папасигача. Кимлар Мирзиёевга табрик йўллади?

Жамият 7893
image

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.

Президент Матбуот хизматидан хабар берилишича, мактубларда мамлакат томонидан мустақиллик йилларида эришилган юксак ютуқлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг эътирофга сазовор бўлган улкан натижалари алоҳида қайд этилган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида олиб борилаётган стратегик сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган.

“Хорижий етакчилар ва ҳамкорлар амалга оширилаётган конструктив ва проактив ташқи сиёсат ўз самараларини бераётганини таъкидлаб, давлатимиз раҳбарининг глобал ва минтақавий хавфсизлик, барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолаган”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш;

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Япония Императори Нарухито;

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль;

Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму;

Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер;

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Жанубий Африка Республикаси Президенти Матамела Сирил Рамафоса;

Австралия Иттифоқи Генерал-губернатори Дэвид Хёрли;

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо;

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев;

Венгрия Президенти Каталин Новак;

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан;

Рим-католик черкови раҳбари Франциск;

Испания Қироли Филипп VI;

Польша Республикаси Президенти Анджей Дуда;

Словакия Республикаси Президенти Зузана Чапутова;

Швейцария Конфедерацияси Президенти Иньяцио Кассис;

Черногория Президенти Мило Жуканович;

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос;

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Ранил Викремесингхе;

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 413
Рейтинг: 3
t
×