Байдендан чарчадингизми? Илон Маск сиёсатчиларнинг ёшини чеклашни таклиф қилди

Олам

image

Миллиардер Илон Маск америкалик сиёсатчилар учун ёш чегарасини белгилашни таклиф қилди. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Қайд этилишича, Tesla, SpaceX компаниялари асосчиси, бизнесмен ва ихтирочи Илон Маск америкалик сиёсатчиларнинг давлат хизматида бўлиши учун ёш чегарасини белгилаш таклифини билдирган.

“Келинг, ёш чегарасини белгилайлик, шундан сўнг сиз сиёсий лавозимларга номзод бўлолмайсиз. Балки 70 гача белгилармиз”, деб ёзган у Twitter'даги саҳифасида.

Маск ўз ташаббусига изоҳ бермаган. Бироқ, айтиш жоизки, АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп инаугурация кунида 71 ёшда бўлган, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден эса ҳозирда 79 ёшда.

Қайд этиш керакки, 79 ёшли Байден омма олдида нутқ сўзлаётганда ва бошқа ҳолатларда янглишиб кетиб, сўзларни адаштириб, кўп бора ОАВ диққати марказига ва кулгига сабаб бўлганди. Шунингдек, Байден президентликка эндигина сайлангани вақтларида самолётга кўтарилишда бир неча маротаба қоқилиб кетганди. Бундан ташқари, АҚШ Президенти бир неча бор мамлакатлар номини чалкаштириб юборган, Москвани Ливия ишларига аралашгани учун янглиш тарзда қоралаган, шунингдек, иягида сариқ доғ билан губернаторлар билан учрашувга келган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда президентликка иккинчи бор ўз номзодини қўйиш ниятида эканини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг