Байден жаҳон ҳамжамиятидан Путинни тўхтатишни сўради
Олам
−
30 Декабрь 2023
11230АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 29 декабрда Россиянинг Украина шаҳарларига ракета ва учувчисиз самолётлар орқали берган йирик зарбалари бутун дунёга Владимир Путиннинг Украинага қарши очган урушдаги мақсадлари тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан деярли икки йил ўтиб ҳам ўзгармаганини яна бир эслатганини айтди. Бу ҳақда кеча, 29 декабрь куни Оқ уйнинг расмий веб-сайтида чоп этилган махсус баёнотида маълум қилинди.
Байден Украинага уруш бошланганидан бери уюштирилган ушбу “энг йирик ҳаво ҳужуми” чоғида Россия Федерацияси фуқаролик инфратузилмасини нишонга олганига эътибор қаратди.
Хусусан, Оқ уй раҳбари ҳужумдан жабр кўрган Днепрдаги туғруқхона ва савдо маркази номини айтди. Жо Байденнинг сўзларига кўра, тунги ҳужум Путин “Украинани йўқ қилиш ва унинг халқини ўзига бўйсундиришга” содиқлигини кўрсатган.
“Уни тўхтатиш керак”, дейган АҚШ Президенти.
Байден яна АҚШ Конгрессини Украинага ёрдам беришни маъқуллашга чақирди. Унинг айтишича, ўша тунда Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия ракеталари ва учувчисиз самолётларининг кўп қисмини уриб туширишга муваффақ бўлган, бунга иттифоқчи давлатлардан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилгани қўл келган.
“Америка халқи ҳаётни сақлашга ёрдам бераётганидан фахрланади”, деган Байден.
Шу билан бирга, у Киев ҳали ҳам ташқи ёрдамга муҳтожлигини, шунинг учун АҚШ Конгресси Киевга ҳарбий таъминот масаласида “кечиктирмасдан ҳаракат қилиши” кераклигини таъкидлаган.
Маълумот учун, АҚШ Конгресси Рождество дам олиш кунлари бошланиши муносабати билан Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлашни кейинга сурган. Кейинчалик Жо Байден пакетга Исроилга ҲАМАСга қарши урушда ёрдам бериш таклифини қўшди, аммо бу маблағни тасдиқлай олмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден АҚШнинг 2024 йил учун мудофаа бюджетини имзолаган. Унда яқин келажакда Украинага камида 600 миллион доллар ажратишни назарда тутилган. Украина Президенти Владимир Зеленский 2023 йилда АҚШ Киевга 24 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатганини билдирди.
LiveБарчаси