Байден Зеленскийни АҚШга таклиф қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 7 июнь куни телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида Байден Украина суверенитетини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.  

Байден ва Зеленский Украина Президентининг коррупцияга қарши курашиш режасини қўллаб-қувватлашда икки мамлакатнинг стратегик шериклигига тўхталиб ўтган. АҚШ ва Украина Президентлари, шунингдек, энергия хавфсизлиги ва коронавирусга қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорлик зарурлигини муҳокама қилган. Бундан ташқари, Вашингтоннинг Киевга 900 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб бериш режалари кўриб чиқилган. 

“Президент Байден Президент Зеленскийни шу ёз охирида Вашингтонга ташриф буюришга таклиф қилди”, дейилган Америка маъмурияти хабарида. 

Шунингдек, АҚШнинг 46-Президенти Украинанинг Евроатлантик интеграциясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, Байден ва Зеленский биринчи марта телефон орқали жорий йилнинг апрель ойи бошида гаплашишган. Байден суҳбатда АҚШ Россиянинг Донбасс ва Қримдаги тажовузлари олдида Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини чексиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Байден

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг