Байден Зеленскийга қўнғироқ қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 11 декабрь куни Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди. 

Америка етакчиси Зеленскийнинг БМТ Низомининг фундаментал тамойилларига асосланган адолатли дунёга очиқлигини маълум қилганини олқишлаган. Байден Украинага иқтисодий, гуманитар ва хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиш ва Россияни жавобгарликка тортишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган. 

АҚШ маъмурияти раҳбари Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарбалар берилгани сабабли, Қўшма Штатлар Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш давом этаётганини таъкидлаган.

Президентнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини хавфсизликни таъминлаш орқали кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга устувор аҳамият қаратмоқда, жумладан, 9 декабрда 275 миллион долларлик қўшимча ўқ-дорилар ва жиҳозлар, хусусан, Россиянинг учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишига қарши тизимлар пакети эълон қилинган.

Президент Байден, шунингдек, Қўшма Штатлар 29 ноябрь куни Украина энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун 53 миллион доллар ажратишини маълум қилганини эслатган. 

Зеленский Telegram канали орқали Байден билан суҳбатда Украина таклиф қилаётган тинчлик формуласи ижобий қабул қилинаётганини эшитган.

Украина Президенти 15 ноябрь куни Балидаги G20 саммитидаги видеомурожаати чоғида илк бор эълон қилган режа ядровий, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, маҳбусларнинг умумий алмашинуви, шунингдек, Россия қўшинларини олиб чиқиш ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклашни ўз ичига олади. 

Зеленский сайтида ёзилишича, Президентлар самарали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини шакллантириш ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш, шунингдек, энергетика тизимини тиклаш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made