Байден ёлғон гапирган – CNN 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден ҳам, унинг маъмурияти расмийлари ҳам "террорчилар Исроилда болаларнинг бошини кесиб олаётгани" ҳақидаги фотосуратларни ёки тасдиқланган хабарларни кўрмаган. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, CNN телеканали хабар берди

Гап шундаки, олдинроқ АҚШ Президенти Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда америкаликлар учун Исроилда нима бўлаётганини кўриш жуда муҳим эканини айтган. 

“Мен бу иш билан анчадан бери шуғулланаман, лекин террорчиларнинг болаларнинг бошини кесиб олаётгани ҳақидаги тасдиқланган тасвирларни кўраман деб ўйламагандим”, деган Байден.

Оқ уй расмийлари эса Байден бундай тасвирларни кўрмаганини айтмоқда. Уларнинг таъкидлашича, Президентнинг "террорчилар Исроилда болаларнинг бошини кесмоқда" деган сўзлари ОАВ хабарлари ва Исроил расмийларининг баёнотларига асосланади.

Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда ОАВда ҲАМАС ҳаракати аъзолари 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроилга уюштирган ҳужум чоғида кўп сонли гўдакларнинг бошини кесиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим нашрлар бу масала бўйича Исроил армияси вакили билан боғланиб, бу борада тасдиқ ёки маълумот сўраган.

"Биз янгиликни кўрдик, аммо буни тасдиқловчи ҳеч қандай маълумот ёки тафсилотларга эга эмасмиз", деб жавоб берган Исроил армияси вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг