Байден ва Трамп ўртасидаги илк теледебат ноодатий вақтга белгиланди

Олам

image

Қўшма Штатларда амалдаги Президент Жо Байден ва унинг республикачи рақиби Дональд Трамп ўртасидаги биринчи сайловолди теледуели кутилмаганда июнь ойининг охирида бўлиб ўтиши белгиланди. Американинг CNN телекомпанияси кеча, 15 май куни теледебат 27 июнь оқшомида Жоржия штатининг Атланта шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Аввалроқ Байден ташкилий комиссия режаларидан фарқли равишда теледебатларни тезлаштириш ва уларни келаси ойга белгилашни таклиф қилган ва Трамп бунга рози бўлган. 

“Мен CNN’дан 27 июнь куни дебат ўтказиш таклифини олдим ва қабул қилдим. Энди сенинг навбатинг, Дональд. Ахир, сен ҳар қандай жойда, исталган вақтда, деб айтгандинг”, деб ёзган Байден ўзининг Х платформасидаги микроблогида.

Трамп жамоаси бу санага рози эканини айтиб, сайловчиларга иккитадан ортиқ теледуелни томоша қилиш имкониятини бериш кераклигини қўшимча қилди. Шунинг учун улар Байден ва Трамп ўртасида тўртта теледуелни таклиф қилди – июнь, июль, август ва сентябрь ойларида.

DPA агентлигининг таъкидлашича, теледебатларни июнь ойида ўтказиш жуда ғайриоддий. Демократлар ва Республикачилар партияларининг июль ва август ойларида бўлиб ўтадиган қурултойларига қадар Байден ва Трамп АҚШ президентлигига расман номзод сифатида кўрсатилиши кутилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Жо Байден президент сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made