Байден ва Путиннинг “тойчоқ”лари таққосланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британиянинг “Daily Mail” нашри АҚШ ва Россия Президентлари Жо Байден ва Владимир Путин жорий йилнинг 16 июнь куни Женевадаги музокарага келган Cadillac ва Aurus автомобилларини таққослади.

Таъкидланишича, Америка Президенти Ла Гранж қасрига қиймати 1,5 миллион доллар бўлган зирҳли Cadillac машинасида келган. Автомобиль тунги кўриш камералари, кўз ёш оқизувчи газ тўплари ҳамда бомба портлаши ва ўқ отишларига бардош бера оладиган 20 сантиметрли зирҳлар билан жиҳозланган. 

Қайд этилишича, ушбу автомобилнинг эшиклари оғирлиги Boeing 757 самолётлари эшиклари билан бир хил. Шунингдек, Байденнинг машинасида ички алоқа тизими, кислород тизими ва фавқулодда вазиятларда Президент учун қон бўлган. 

Cadillac’нинг орқа қисми ҳайдовчидан шиша қисм билан ажратилган. Худди шу жойда, орқа ўриндиқларда АҚШ вице-президенти Камола Харрис ва Пентагон билан бевосита алоқада бўлган сунъий йўлдош телефони бўлган. Шунингдек, автоуловнинг ёнилғи идиши зирҳланган, бундан ташқари у кўпик билан тўлдирилган, бу тўғридан-тўғри урилиш пайтида ҳам портлашнинг олдини олади. 

“Россия Президенти ҳам ноёб зирҳли лимузин билан фахрланса бўлади, ундаги йўловчилар ҳатто сув остида ҳам хавфсиз бўла олади”, дейилган хабарда. 

Бироқ, хабарда Путиннинг Aurus Senat’и ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. Путиннинг машинасида 598 от кучига эга 4,4 литрли двигатель, гибрид ҳайдовчи ва 9 поғонали автомат узатмалар қутиси мавжуд. 

Маълумот ўрнида, 16 июнь куни Байден Россия Президенти Владимир Путин билан Женевада учрашди. Музокаралар икки қисмдан иборат бўлди: тор ва кенгайтирилган таркибда. Умуман олганда, учрашув тахминан 4,5 соат давом этди. Шундан сўнг, алоҳида матбуот анжуманлари бўлиб ўтди: журналистлар билан биринчи Россия раҳбари, сўнг Америка раҳбари суҳбатлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

760

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг