Байден ваъдасини бажарди: 11 сентябрь терактлари сири фош қилинади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Адлия вазирлигига 2001 йил 11 сентябрдаги теракт бўйича суриштирувларга доир махфий маълумотларни очиқлашни буюрди.

“Бугун мен АҚШ Адлия вазирлиги ва бошқа тегишли идораларга Федерал тергов бюросининг 11 сентябрь воқеалари бўйича суриштирувлари билан боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқаришни назоратга олишни кўзда тутувчи фармонни имзоладим”, деган Байден.

Президентнинг буйруғи билан Бош прокурор Меррик Гарландга махфийликдан чиқарилган ҳужжатларни келгуси олти ой эълон қилиш вазифаси топширилди.

Оқ уй раҳбари АҚШ Президенти лавозимини эгаллаганда 2001 йил сентябрь ойида мамлакатда содир этилган терактлар тўғрисидаги ҳужжатларнинг бир қисмини махфийликдан чиқаришга ваъда берганини эслаган.

“Бу фожиали ҳодисанинг 20 йиллиги яқинлашар экан, мен бу мажбуриятни бажараман”, деган Байден.

Аввалроқ, 2001 йил 11 сентябрдаги терактда ҳалок бўлганларнинг яқинлари Байдендан ваъдасини бажармагунча, қурбонларни хотирлаш маросимида қатнашмасликни талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

3512

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг