Бизга ишониб бўлмаслигини яна неча марта исботлаш керак – Байден (видео)
Олам
−
24 Апрель
15389АҚШ Президенти Жо Байден собиқ президент ва бўлажак сайловлардаги потенциал рақиби Дональд Трампни танқид қилаётганида нотўғри гапириб қўйди ва ўз маъмуриятига ишониш мумкин эмаслигини айтди. Бу ҳақда “The New York Post” хабар берди.
Трампни аборт бўйича ўз позициясини ўзгартиргани ва бутун мамлакат бўйлаб тақиқдан воз кечишни таклиф қилгани учун танқид қилаётган Байден собиқ президент унга ишониш мумкин эмаслигини яна неча марта исботлаши кераклиги ҳақида гапирмоқчи эди. Бироқ у олмошларни адаштириб қўйди ва шундай деди:
“Нега биз Трампдан ҳайратда қолганимизни қайсидир маънода тушунмайман. У бизга ишониш мумкин эмаслигини яна неча марта исботлаши керак?” деган Америка раҳбари.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Байден Ғазо секторидаги уруш туфайли ёш сайловчилар ўртасида қўллаб-қувватлашнинг пасайиши муаммосига дуч келган. Қайд этилишича, унинг маъмурияти ходимлари урушга қарши намойишларни бостириш учун кўпроқ куч сарфлашга мажбур. Хусусан, улар сайлов тадбирлари вақтида хавфсизлик чораларини кучайтириши керак.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь