Байден Вьетнамга боради
Олам
−
09 Август 2023
3313АҚШ Президенти Жо Байден тез орада Вьетнамга боради. Бу ҳақда у Нью-Мексикода сиёсий маблағ йиғиш чоғида маълум қилди.
Мамлакат Президентининг сўзларига кўра, у яқин орада Вьетнамга боради, чунки бу давлат расмийлари АҚШ билан муносабатларини ўзгартириб, Вашингтон билан шерик бўлишни хоҳлайди.
Унинг урғулашича, ҳозир дунё ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, шу билан бирга динамикада оқилона ўзгаришлар учун имконият мавжуд.
Байден 28 июль куни Вьетнам ҳукмрон Коммунистик партияси раҳбари унга қўнғироқ қилиб, 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтиши режалаштирилган G20 саммитига ташриф буюрганида учрашишни таклиф қилган.
"У бизни Россия ва Хитой билан бирга асосий шерик даражасига кўтармоқчи", дейди Байден.
“Зеркало недели”га кўра, АҚШ мудофаа компаниялари Вьетнамга ҳарбий таъминотни кўпайтиришни хоҳлашларини очиқ айтади, аммо ҳозиргача асосан денгиз хавфсизлик кемалари ва ўқув самолётлари билан чекланган. Чунки Вьетнам ўзининг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолаётган Россиядан етказиб беришни диверсификация қилишга интилмоқда.
“АҚШ учун Вьетнам Жануби-Шарқий Осиёдаги энг муҳим савдо шериги ҳисобланади. Аммо Вьетнам учун АҚШ билан яқинлашиш ва ҳамкорлик қилиш ҳамда Пекинни хафа қилмаслик ўртасида қийин мувозанатли ҳаракат бор”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси