Байден Си Цзиньпинни Украинада Россияга ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
Олам
−
19 Март 2022
15978АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпинни Пекин Россиянинг Украинадаги урушига моддий ёрдам берса қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг АҚШ ва Хитой раҳбарларининг видеоконференция орқали икки соат давом этган музокаралари якунлари бўйича эълон қилинган баёнотида айтилган.
Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида асосий эътибор Россиянинг Украинага ҳеч қандай сабабсиз бостириб киришига қаратилган. АҚШ маъмуриятининг қўшимча қилишича, Байден суҳбатдошига АҚШнинг бунга йўл қўймаслик ҳаракатлари ҳақида гапириб берган.
“Байден Хитойнинг Украина шаҳарлари ва тинч аҳолига шафқатсиз ҳужумлар уюштиришда Россияга моддий ёрдам кўрсатиши оқибатларини айтиб ўтди. Президент инқирозни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади”, дейилади Оқ уй баёнотида.
Мулоқот чоғида Байден Россия Украинада биологик қурол ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқатаётганини айтиб, шу орқали ўз ҳарбий ҳаракатларини оқлашга уринаётганини урғулаган.
Қайд этилишича икки давлат раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги алоқа каналларини очиқ сақлаш зарурлиги ҳақида келишиб олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь