Байден сентябрда Вьетнамга боради
Олам
−
29 Август 2023
2795АҚШ Президенти Жо Байден 10 сентябрь куни Вьетнам пойтахти Ханойга ташриф буюриб, мамлакат Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби Нгуен Фу Чонг билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер ёзма баёнот орқали маълум қилди.
“Байден Ханойга, Вьетнамга, 2023 йил 10 сентябрда ташриф буюради. Президент Байден Ханойда Нгуен Фу Чонг ва бошқа муҳим етакчилар билан учрашиб, АҚШ-Вьетнам ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилади. Раҳбарлар Вьетнамнинг технология ва инновацияларга асосланган иқтисодиётининг ўсишига кўмаклашиш, таълим алмашинуви ва инсон ресурсларини ривожлантириш дастурлари орқали одамлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, минтақада тинчлик, фаровонлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларини кўриб чиқади”, дейди матбуот котиби.
Аввалроқ, “Politico” газетаси Америка етакчиси Вьетнамда икки томонлама “стратегик шериклик” тўғрисидаги битимни имзолаш ниятида экани ҳақида хабар берган эди. Унинг манбаларига кўра, келишув "Вьетнамнинг юқори технологияли секторни, жумладан яримўтказгичлар ишлаб чиқариш ва сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшадиган янги икки томонлама ҳамкорликка" имкон беради. Битимлар “яқин дипломатик, иқтисодий ва технологик ҳамкорликка йўл очади”, деб ёзган нашр. Қайд этилишича, бу ҳаракат “Пекин билан кескинлик кучайган бир пайтда Ханойни Вашингтонга яқинлаштириш”га қаратилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15