Байден Россияга қарши икки қонунни имзолади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 8 апрель куни Конгресс томонидан илгари маъқулланган Россия Федерацияси ва Беларусь билан нормал савдо алоқаларини тўхтатиш, шунингдек, Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан Россиядан энергия импортини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Март ойида Байден Россиядан энергия ресурслар импортини тақиқловчи фармонни имзолаган эди. Конгресс томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси, аслида, бу чорани кодлаштиради.

Байден, шунингдек, аввалроқ АҚШ ва унинг Шимолий Атлантика алянсидаги иттифоқчилари Россия билан нормал савдо муносабатлари режимидан чиқиш ниятида эканини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бу давлатларнинг ҳар бири Россияни энг имтиёзли давлат режими аъзоси мақомидан маҳрум қилиш чораларини кўрмоқчи. Шу билан бирга, Қўшма Штатларда ушбу мақомдан маҳрум қилиш учун қонун чиқарувчиларнинг розилиги талаб қилинади.

Оддий савдо муносабатларининг тўхтатилиши Россия ва Беларусь импорти Америка бозорида “энг имтиёзли давлат” режими йўқотилишини англатади. Россия Федерацияси ва Беларусга нисбатан ушбу режимнинг тўхтатилиши АҚШ маъмуриятига Россия ва Беларусь товарлари учун Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлган бошқа мамлакатларга нисбатан юқорироқ божларни белгилаш имконини беради. Ушбу ваколатлар 2024 йил 1 январгача амал қилади. Шу билан бирга, аввалроқ тушунтириш ҳужжатларида қайд этилганидек, агар бу давлатлар Украинага қарши агрессив ҳаракатларини тўхтатса, шунингдек, бошқа муайян шартлар бажарса, АҚШ Президенти Россия ва Беларусь билан нормал савдо алоқаларини тиклаш имкониятига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг