Байден рейтинги рекорд даражада тушиб кетганига муносабат билдирди 

Олам

image

Аввалроқ, Жо Байденнинг АҚШ етакчиси сифатида дастлабки тўққиз ойдаги машҳурлиги ундан олдинги Президентларникидан тезроқ пасайиб бораётгани ҳақида хабар бергандик. 

АҚШ Президенти Жо Байден бу борада ўз фикрини билдирди. Байденга кўра, у рейтингининг тушиб кетишига эътибор бермайди.  

“Сўровлар тушиши, кўтарилиши мумкин. Аввалига улар баландроқ эди, кейин ўртага тушди, кейин ўсди, энди эса яна пастга тушди. Бу бошқа барча Президентларда ҳам бўлган, лекин мен сўровномаларда қандай ишлаётганимни аниқлаш учун сайланмадим. Мен АҚШ Президенти сифатида ваъдаларимни бажара олишимга ишонч ҳосил қилганим учун сайландим”, деган Байден G20 саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. 

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар G20 саммитида етарлича қўллаб-қувватланган. 

“АҚШ бутун кун тартибининг энг муҳим қисмидир”, деган АҚШ Президенти. 

Маълумотларга кўра, Байденнинг машҳурлиги июль ойида, мамлакатда коронавирус билан касалланиш кучайган пайтдан бошлаб туша бошлаган ва август ойининг охирида Афғонистондан Америка қўшинларининг тартибсиз чиқиб кетиши вазиятни янада кучайтирган. 

Маълумот ўрнида, демократ, собиқ вице-президент ва 36 йиллик Конгресс аъзоси Байден 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда АҚШнинг 46-Президенти этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Байден

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made