Обамани “ортда қолдирган” Байден: Президентнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден тўққиз ойдан буён мамлакатни бошқармоқда. Ушбу муддат давомида унинг рейтинги сезиларли даражада тушиб кетди. Байден бу борада 1945 йилдан бери Американи бошқарган бошқа етакчиларни “ортда қолдирди”. Бу ҳақда “Gallup” тадқиқотлари натижаларига таяниб хабар берилган.  

Таъкидланишича, Байденнинг рейтинги 11,3 фоиз пунктга пасайган ва бу мамлакатнинг олдинги ўнта Президенти рейтингининг пасайиш кўрсаткичларидан ҳам кўпроқдир. 

Байдендан олдин АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама рейтингнинг энг тез пасайиши бўйича “рекорд” эгаси эди, мамлакатни бошқарган биринчи тўққиз ойида унинг рейтинги 10,1 фоиз даражага тушиб кетганди. 

Таъкидланишича, Байдендан олдинги Президент Дональд Трампда рейтинг тушиш даражаси 4,4 фоиз пунктни ташкил қилган. 

Таққослаш учун, АҚШнинг 43-раҳбари кичик Жорж Бушнинг машҳурлик рейтинги унинг президентлигининг 9 ойида 13,1 фоиз пунктга, 41-Президент катта Жорж Бушнинг рейтинги эса 12,0 фоиз пунктга ошган. 

Нашрнинг таъкидлашича, Байденнинг машҳурлиги июль ойида, мамлакатда коронавирус билан касалланиш кучайган пайтдан бошлаб туша бошлаган ва август ойининг охирида америкалик қўшинларнинг Афғонистондан тартибсиз чиқиб кетиши вазиятни янада кучайтирган. 

Маълумот ўрнида, демократ, собиқ вице-президент ва 36 йиллик Конгресс аъзоси Байден 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда АҚШнинг 46-Президенти бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Байден

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made