Байден Путин ҳақидаги саволни “аҳмоқона” деб атади
Олам
−
21 Январь 2022
10953АҚШ Президенти Жо Байден журналистнинг Россия Президенти Владимир Путин билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш ҳақида берган саволини аҳмоқлик деб атади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, кеча, 20 январь куни оммавий тадбирлардан бирининг якунида “Fox News”
журналисти залдан чиқиб кетаётган Президентга баланд овозда савол берган.
“Нега Путин биринчи қадамни қўйишини кутяпсиз, сэр?” деган журналист.
Қайд этилишича, бу савол айнан қайси ахборот сюжетига алоқадорлиги аниқ бўлмаган.
“Қандай аҳмоқона савол”, деб жавоб берган давлат раҳбари ушбу саволга жавобан.
Аввалроқ, Байден Россия Президенти Владимир Путинга “илгари ҳеч қачон кўрмаган” санкцияларни ваъда қилганди. Байденнинг сўзларига кўра, Украинага “ҳужум” содир бўлса, Россияни “ҳалокат” кутмоқда.