Байден пандемия шароитида аҳолига Трампдан кўра кўпроқ пул тарқатмоқчи

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден коронавирус пандемияси пайтида мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 1,9 триллион долларлик режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берган. 

Режада АҚШ фуқароларига 1,4 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри тўловларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Қайд этилишича, америкаликларга 600 доллар миқдорида тўловларни ўз ичига олган илгари қабул қилинган тўплам билан биргаликда, давлатдан ёрдамнинг умумий миқдори 2000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Аввалроқ, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп конгрессменлар томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат режаси томонидан талаб қилинган 2 минг доллар ўрнига 600 доллар миқдоридаги тўловларни ўз ичига олган режани танқид қилганди. Ўтган йил охирида ушбу пакет Трамп томонидан имзоланган мамлакатнинг 2021 йилги бюджетига киритилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Байден

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг