Байден мусулмонларни Рамазон билан табриклаб, уларни ҳимоя қилишда давом этишини айтди
Олам
−
14 Апрель 2021
3457АҚШ Президенти Жо Байден барча мусулмонларни муборак Рамазон ойи бошланиши билан табриклади ва уларга нисбатан хуружларга чек қўйишга чақирди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Байден Хитойдаги уйғурлар, Аракан штатидаги роҳинжа мусулмонлари ва дунёдаги барча мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишга ваъда берган.
“Турмуш ўртоғим Жил билан биргаликда АҚШ ва бутун дунёдаги мусулмон жамоаларига энг самимий табрик ва тилакларимизни йўлламоқчимиз. Рамазон муборак!”, дейди Байден.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари бу йилги пандемия туфайли одамлар Рамазонда ифторлик учун қариндошлари ва дўстлари билан йиғилиш имкониятидан маҳрум бўлганини эслади.
“Аммо мусулмонлар маърифат ойини янги умидлар билан бошлашмоқда”, дейди АҚШ Президенти.
Байден АҚШдаги мусулмонлар доимо мамлакат тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшганларига эътибор қаратган.
Хусусан, у янги турдаги коронавирус инфекциясига қарши вакцинани яратишда мусулмонларнинг катта роль ўйнаганини маълум қилган.
“Мусулмонлар тадбиркорлик, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, таълим ва давлат хизматлари каби соҳаларда муҳим роль ўйнайди. Аммо мусулмонлар ҳанузгача қўрқитиш, мутаассиблик ва нафрат жиноятларининг нишонидир. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ва тўхтатилиши керак бўлган вазият ҳисобланади. Америкада ҳч ким ўз эътиқоди сабаб қўрқувда яшамаслиги керак”, дея таъкидлаган Оқ уй раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден лавозимига киришиши билан бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларининг АҚШга киришига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мусулмонларни мамлакатга киритшни чеклаш тўғрисидаги қарор Байденнинг салафи Дональд Трамп томонидан қабул қилинган. Президент ушбу қарорни бекор қилгани билан фахрланишини айтиб ўтди.
Шунингдек, Байден мусулмонларни умид кунлари кутаётганини таъкидлаган.
Америка раҳбарининг сўзларига кўра, бу йилги Рамазон тантаналари Оқ уйда онлайн тарзда ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь