Байден муҳожирлар тўпланган АҚШ-Мексика чегарасига бормоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден АҚШ-Мексика чегарасига ташриф буюриш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Байден 9 январь куни Шимолий Америка етакчилари учрашувида иштирок этиш учун Мексикага боради. Унда Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ва Канада Бош вазири Жастин Трюдо ҳам иштирок этади.

Ушбу учрашувда ноқонуний миграция масалалари, иқлим ўзгариши ва Шимолий Америка давлатларининг рақобатбардошлигини ошириш каби мавзулар муҳокама қилинади.

Байденнинг сўзларига кўра, мазкур учрашувдан сўнг у АҚШ-Мексика чегарасига ташриф буюриш ниятида.

"Менда шундай ният бор", дейди АҚШ Президенти.

Маълумот учун, ҳозирда Мексика ва АҚШ чегарасида 20 мингдан ортиқ муҳожир тўпланган.

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилаётганини маълум қилиб, ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг