Байден Кореянинг энди сайланган Президенти билан КХДР бўйича келишиб олди

Олам 6747
image

АҚШ Президенти Жо Байден ва сайловда ғалаба қозонган Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль кеча, 9 март куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида КХДРнинг таҳдидларига биргаликда жавоб беришга тайёр эканликларини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.  

Ҳужжатга кўра, АҚШ Президенти Юн Сок Ёлни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган. 

“Улар Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва фаровонлик асоси бўлган АҚШ ва Корея Республикаси иттифоқининг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлади”, дейилади баёнотда. 

Америка етакчиси Қўшма Штатлар “Корея Республикасини ҳимоя қилиш” тарафдори эканлигига ишонтирган ҳамда “асосий глобал муаммоларни, жумладан, иқлим ўзгариши, коронавирус пандемияси ва таъминот занжирларини енгишда ҳамкорликни чуқурлаштиришга” тайёрлигини билдирган. 

Бундан ташқари, Байден ва Юн Сок Ёль “КХДРнинг ядровий ва ракета дастурлари таҳдидларига жавобан яқин ҳамкорликни давом эттиришга ваъда берган”. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 март куни Жанубий Кореяда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда “Фуқаролик кучи” етакчи мухолифат партияси номзоди Юн Сок Ёль ғалаба қозонди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×