Байден Хитойни мағлуб этиш йўлини айтди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден иқтисодий жиҳатдан Хитойдан ўзиб кетиш йўлини айтди. Бу ҳақда у АҚШ Конгрессига ҳар йилги “Мамлакатнинг ҳолати” ҳақидаги мурожаати чоғида айтиб ўтди.  

Унга кўра, Қўшма Штатлар ўн йиллик инфратузилмага эга бўлиши керак. Байденнинг қайд этишича, у Американи ўзгартириб, уни ХХI асрнинг иқтисодий рақобатида ғалаба қозониш йўлига солиб қўяди, бунда Вашингтон бошқа барча давлатлар, айниқса Хитой билан тўқнаш келади. 

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда қабул қилинган кенг кўламли инфратузилма ислоҳоти Пекинни ортда қолдиришга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда Байден Америка инфратузилмасини модернизация қилишга рекорд даражадаги триллион миқдорида сармоя киритиш ҳақидаги қонунни имзолаганди. У ўз чиқишларида миллий инфратузилмани модернизация қилишдан бош тортиш Қўшма Штатларга ХХI асрнинг иқтисодий пойгасида – биринчи навбатда, Хитой билан рақобатлашишга имкон бермаслигини бир неча бор айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Байден

Баҳолаганлар

1703

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг