Байден хавотирда: доллар гегемонлиги хавф остида

Олам 11124
image
-

Агар АҚШ Конгресси давлат қарзининг чегарасини оширмаса, бу долларнинг жаҳон захира валютаси мақомига путур етказади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден огоҳлантирди. 

"Бу АҚШ Ғазначилик қимматли қоғозлари хавфсизлигига путур етказади ва жаҳон валютаси сифатида долларнинг захира мақомига таҳдид солади. Американинг кредит рейтинги пасаяди, ипотека, автокредит, кредит карта ва умуман кредитлар учун фоиз ставкалари кўтарилади”, деган Байден. 

Аввалроқ, Aмерика Қўшма Штатларида қарз олишга қўйилган чеклов муддати тугагани ҳақида хабар бергандик. Давлат қарзи чегараси 22 триллион долларга тенг, AҚШнинг умумий қарзи эса айни пайтда 28,5 трлн долларни ташкил қилади. Бу дегани, мамлакатнинг иқтисодиёти дефолт хавфи остида турибди.  

Маълумот ўрнида, АҚШнинг қарзи 2021 йил март ойининг охирида – 28 трлн долларни, яъни ялпи ички маҳсулотнинг 101 фоизини ташкил қилди ва ўсишда давом этмоқда. Aйни дамда унинг миқдори – 28,5 трлн доллар. Бундай улкан қарз AҚШ тарихида фақат бир маротаба – Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳосил бўлган эди. 1946 йилда AҚШ қарзи ЯИМнинг 106 фоизини ташкил қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 622
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×