Байден инаугурация маросимидан олдин нималар билан банд? 

Олам 2525
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 январь куни АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади. 

Инаугурация маросимидан бир неча соат олдин Жо Байден ва сайланган вице-президент Камола Харрис Линкольн ёдгорлигига ташриф буюрди. 

Қайд этилишича, у ерда коронавирусдан вафот этган барча америкаликларни хотирлаш маросими бўлиб ўтган.

Коронавирус пандемияси мамлакатнинг 400 мингдан ортиқ фуқаросининг ҳаётига зомин бўлган. Уларни хотирлаб, ёдгорлик мажмуасидаги ҳовуз атрофига 400 та чироқ қўйилган. 

Маросим махсус қуёш ботаётган пайтда ўтказилган. Бу Жо Байден таъкидлаганидек, эртами-кечми зулмат ортга чекинишининг белгиси.

"Дардимизга малҳам бўлиши учун биз уларни хотирлашимиз керак. Баъзида хотирлаш жуда қийин, аммо биз буни бажаришимиз шарт. Бу яраларимизни даволашнинг ягона усули. Шунинг учун биз бугун бу ердамиз. Йўқотганларимизни барчасини хотирлаб, ёрқин нур акс эттирайлик", деган АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар 24 млндан ошган. 411 мингдан кўп киши вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×