Байден икки аёлни муҳим ҳарбий лавозимларга тайинлади

World

image

АҚШ Президенти Жо Байден икки нафар аёлни мамлакат Қуролли Кучларида Қўмондонлик бошлиғи лавозимларига тайинлаганини эълон қилди. 

Давлат раҳбари Оқ уйда ўтказилган маросимда генерал Жаклин Ван Овостни АҚШ Ҳаво кучлари Транспорт қўмондонлиги бошлиғи этиб, генерал-лейтенант Лора Ричардсонни эса АҚШ Ҳаво кучлари Жанубий қўмондонлиги раҳбари этиб тайинлаганини маълум қилган. 

Таъкидланишича, аёллар тўрт юлдузли генераллар даражасида бўлишади, бу АҚШдаги энг юқори ҳарбий унвондир. 

"Бугун Халқаро хотин-қизлар куни ва биз барчамиз тўсиқларни бузаётган ушбу аёлларнинг ютуқларини тан олишимиз керак", деган Байден Оқ уйда сўзлаган нутқи давомида. 

Президент иккала генерални ҳам таништириб, уларнинг таржимаи ҳоли ҳақида ҳам гапирган. 

Ван Овост ва Ричардсон ҳарбий учувчилар ҳисобланади.


Tags

Rate Count

105

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends