Байден ғалабага жуда яқин келди

Олам

image

Демократлардан АҚШ Президентлигига номзод Жо Байденнинг штаб-квартираси президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди.

“Биз сайловларда ғалаба қозонмоқдамиз, биз сайловларда ғолиб чиқдик. Ва биз ушбу сайловни ҳимоя қиламиз", деди Байден штаб-квартираси маслаҳатчиси, адвокат Боб Бауэр штаб-квартиранинг Twitter’да трансляция қилинган матбуот анжумани пайтида.

Демократлар штаб-квартираси барча сайловчиларнинг овозларини санаб чиқишга ваъда берди.

Аммо ким ғолиб келгани расман ҳали тасдиқланмади. Сўнгги маълумотларга кўра, Жо Байден 264 та, Дональд Трамп эса 214 та овоз тўплаган. Невада, Пенсильвания, Шимолий Каролина, Жоржия ва Аляска штатларида ҳали овоз бериш натижалари эълон қилинмади. Мутлақ ғолибликни қўлга киритиш учун 270 та овоз тўплаш керак бўлади.

АҚШ сайлов тизими билвосита давлат раҳбарини сайлашни назарда тутади, у ўз штатлари вакили бўлган 538 кишидан иборат сайлов коллежи томонидан сайланади. Ҳар бир штатдан сайловчилар сони Конгрессдаги штат вакиллари сонига тенг. Сайловларда сайловчилар илгари ўз штатларида ғолиб чиққан номзодга овоз беришлари керак, аммо уларни бунга мажбурловчи қонун йўқ.

Шундай қилиб, номзод рақибдан кўра Америка овозини кўпроқ олиши мумкин, аммо сайловчиларнинг камроқ овозлари туфайли сайловда ютқазади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Байден

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг