Байден даврида АҚШда ноқонуний миграция рекорд даражага етди

Олам 2194
image
-

2021 молиявий йил давомида АҚШ ҳукумати мамлакат чегараларида рекорд — 1,7 миллион ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди. Бу ҳақда Америка чегара хизмати хабар берган.  

Жорий йилнинг 1 октябрида якунланган ҳисобот даврига кўра, Мексикадан АҚШга киришга уринганда ҳибсга олинганлар сони 1 734 686 кишини ташкил этган.

2020 йилда уларнинг сони 458 088 нафарни, 2019 йилда 977 509 нафарни ташкил этган. Чегара хизмати веб-сайтида 1960 йилдан буён тўпланган статистик маълумотлар келтирилган.

Таъкидланишича, ноқонуний миграция ўзининг энг юқори чўққиси — 213 593 кишига жорий йилнинг июль ойида етган, шундан сўнг икки ой давомида бироз пасайиш кузатилган.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти вояга етмаган муҳожирларни самолёт билан яширинча Техас штатидан Нью-Йоркка олиб кетаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×