Байден АҚШда қурол савдосини тақиқлашга чақирди
Олам
−
08 Февраль 2023
2934АҚШ Президенти Жо Байден қонунчиларни мамлакатда ҳужум қуролларини сотишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 7 февраль куни кечқурун Вакиллар палатаси ва Конгресс Сенати олдида қилган нутқида айтган. Нутқ матни Оқ уй Матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Ҳужум қуролларини бир марта ва бутунлайга тақиқланг. Биз буни олдин ҳам қилганмиз. Келинг ишни бажарайлик ва ҳужум қуролларини яна тақиқлайлик”, деди Байден.
Таъкидлаш жоизки, Байден 1994 йилда ҳам қурол савдосини тақиқлашни илгари сурган ва қурол сотиш 10 йил давомида тақиқланишига эришган. Шунингдек, Байден тақиқ амалда бўлган 10 йил ичида оммавий отишмалар сони камайгани ва чеклов муддати тугаганидан кейин оммавий отишмалар сони уч баравар ошганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШда 2 маротаба оммавий отишма содир бўлган ва уларнинг бирида 11 киши, яна бирида 7 киши ҳалок бўлган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси