АҚШда оммавий отишманинг “иккинчи серияси” бўлди

Олам

image

Кеча, 23 январь куни Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида иккита оммавий отишма содир бўлди. Отишмада 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Калифорниянинг шимолидаги Ҳалф Мун Бэй шаҳрининг иккита жойида – болалар боғчаси ва фермада оммавий отишма содир бўлди ва унинг оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Гумонланувчи 67 ёшли Чунли Чжао эса полиция томонидан машиналар тўхташ жойида қўлга олинган. 

Бу отишма Калифорния жанубидаги Монтерей Паркда 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган оммавий отишма ортидан содир бўлган. Аммо уларнинг ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Калифорния губернатори Гавин Ньюсом ҳам Монтерей Паркидаги отишма қурбонларини кўриш учун касалхонага борганида Ҳалф Мун Бэйдаги отишма ҳақида хабар топган ва ўз Twitter саҳифасида “Фожиа устига фожиа” деб изоҳ қолдирган.  

Шунингдек, маҳаллий ОАВда Монтерей Паркидаги қотилнинг кимлиги ва уни қуролсизлантирган қаҳрамон ҳақида хабар берилди. Қайд этилишича, 11 кишининг умрига зомин бўлган қотил 72 ёшдаги Ҳу Цан Тран исмли шахс бўлган. У отишмадан сўнг иккинчи манзилга кетаётганда Брандой Цай исмли осиёлик йигит қурол кўтариб кетаётган чолни кўрган ва уни қуролсизлантирган. Шундан кейин гумондор воқеа жойидан қочиб кетади ва полиция қўлига тушмаслик учун ўз жонига қасд қилади.

Маълумот учун, тўрт ёки ундан кўп одам отиб ўлдирилган отишма оммавий отишма ҳисобланади. АҚШда йилнинг дастлабки 3 ҳафтасида бундай отишмадан 38 таси содир бўлган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made