Байден АҚШ ва Россия қайси соҳаларда ҳамкорлик қила олишини маълум қилди 

Олам

image

Россия ва АҚШ ядровий қуролни тарқатмаслик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятига эга. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилган.  

“Мен Президент (Владимир) Путинга аниқ айтдимки, Америка билан муносабатлар барқарор бўлиши ва олдиндан айтиб берилиши керак, биз ўз манфаатларимиз бўлган жойда — ядро қуролини тарқатмаслик ва иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилишимиз керак”, деган Америка раҳбари. 

Шунингдек, Байден мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги қийинчиликлар ҳақида гапириб, АҚШга Россия томонидан киберҳужумлар бўлса ёки Россия Американинг иқтисодиётига аралашса, жавоб чоралари кўришини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ла Гранж қасрида бўлиб ўтган Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги юзма-юз учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўплаб қирралари муҳокама қилинди. 

Аввалроқ, Кремль Женевадаги саммит якуни бўйича АҚШни Россияга дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан чиқариш учун ҳеч қандай асослар мавжуд эмаслигини, учрашувнинг амалий натижаларини кутиш кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг